Спорт
Тошкент шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган Рустам Қосимжонов халқаро турнирининг «Мастерс» ва «Челленжер» гуруҳларида 5-тур ўйинлари ортда қолди.
Соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг ортда қолган тур натижаларига кўра, «Мастерс» гуруҳида Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Абдусатторов 4 очкога эга бўлган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Улардан кейинги 3-ўринда 1-турда Жавоҳир Синдоровдан, 4-турда Нодирбекдан ҳамда 5-турда Рустам Қосимжоновдан устун келган эронлик Пархам Магсудлу (3 очко) бормоқда.
«Челленжер» гуруҳларида эса ўтказилган 5 та турда 4 та ғалаба ва 1 та дурангга эришган Ортиқ Неъматов 4,5 очкога эга бўлган тарзда пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни 3,5 очкога эга арманистонлик Габриел Саргиссян, 3 очко жамғарган сербиялик Александар Инджич ва 13 ёшли ҳамюртимиз Ҳумоюн Бекмуродов банд этган.
– Ўзбекистонда Рустам Қосимжонов турнирининг анъанавий тарзда йўлга қўйилгани хайрли ишлардандир. 2004 йили Қосимжонов Ливиянинг Триполи шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли шахматчиларини мағлуб этиб, чемпионликка эришганда ўша мусобақанинг бош ҳаками сифатида фаолият кўрсатганман. Рустам Қосимжонов халқаро турнирига бош ҳакам сифатида тайинланганимдан хурсандман. Мусобақалар жуда шиддатли ўтмоқда. Бир-биридан қизиқарли ўйинларни кузатмоқдамиз. Ўйлайманки, ушбу турнир Қосимжоновнинг юзлаб издошлари етишиб чиқишига, Ўзбекистон шахматининг халқаро обрў-эътибори юксалишига хизмат қилади, – дейди турнир бош ҳаками, озарбайжонлик Фаиг Гасанов.
Бугун тезкор шахмат бўйича турнирнинг «Мастерс» ва «Челленжер» гуруҳларида ғолиблар аниқланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ