Жамият
Ўзбекистон Президентининг фармойиши билан Сарварбек Азимжонович Раҳмонов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
С.Раҳмонов тайинловгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, тегишли фармойиш билан:
– Ибрагим Мирзарахимович Алимов - судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимга (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
– Азамат Шодмонович Икромов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган) тайинланди.
Бундан ташқари М.Н.Саидов ёзма аризасига асосан Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;
А.Х.Шукуруллаев одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ