Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 мартдаги 131-сон қарори билан ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2018 йил 1 декабрдаги 975-сон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган).
Хусусан, Ҳукумат қарорида қуйидагилар назарда тутилади:
– транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
– наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилгани аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28 март куни кучга кирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ