Жамият
Испания томонидан тақдим қилинган 800 640 доза Pfizer (ТРИС, РТУ оригинал) вакцинаси куни кеча Ўзбекистонга етказилди ва аэропортда мамлакат масъулларига топширилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, март ойида Ўзбекистонга олиб келинган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 2 960 640 дозани ташкил қилган. Ушбу Pfizer вакциналари Швеция, Италия, Чехия, Хорватия, Испания томонидан тақдим қилинган.
“Pfizer (ТРИС, РТУ оригинал)нинг бошқа турдаги вакциналардан, шунингдек, ушбу Pfizerънинг аввалги версияларидан фарқи шуки, янги партия вакциналари вируснинг энг сўнгги штаммларига таъсир қилиш имконияти юқори. Ушбу вакциналар юртимизга COVAX дастури доирасида етказиб берилмоқда”, — дейди Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.
Ўзбекистонга тақдим қилинган вакциналарнинг мамлакатлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга COVID-19 га қарши эмлаш учун 549 900 доза Pfizer вакцинаси келтирилганди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ