Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, «Мадраса» маҳалласида яшаган бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, «Мадраса» маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганлигидан келиб чиққан қисқа муддатли чақнаш кузатилган.
Оқибатида А.Р, турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А.лар 50 — 60 % куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
2023 йил 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А. лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.
2023 йил 27 март куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77603
Жамият
56653
Жамият
55854
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ