Жамият
Бухоро вилоятида эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўтирган аттракцион узилиб, кетиб 6 метр узоқликка учиб кетди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 март куни соат 15:51 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шифокори М.Бекова вилоят Ички ишлар бошқармасининг “102” марказлашган электрон тизимига қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи Қ.С., Х.А. ва уларнинг фарзанди Ф. А. тан жароҳати олиб, тиббий муолажа олиш учун мурожаат қилганлигини билдирган.
Мазкур хабарнома Бухоро шаҳар ИИО Фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ИИБ масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилган ва зудлик билан ҳодиса жойига Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари ФМБ тезкор-тергов гуруҳи юборилган.
Ҳодиса содир бўлган Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласи Ҳавзи бодом кўчасида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудида жойлашган “Твистер” номли ЯТТ Р.Э. ва Х.Ш.га тегишли бўлган чархпалак аттракциони кўздан кечирилганида аттракциондаги оқ-қизил рангда бўлган битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб бориб тушганлиги натижасида арғимчоқда бўлган Қ.С. ва унинг турмуш ўртоғи Х.А. ҳамда уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олганлиги аниқланган.
“Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши”, – дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ