Сиёсат
Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Улардан бири 1995 йил 16 ноябрда қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Шу муносабат билан юртимизда бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда. Халқаро пресс клубнинг ҳафталикка бағишланган “Ўзбекистон бағрикенг диёр” мавзусида махсус сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Халқаро Ислом академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул раҳбарлари ва турли халқ маданият маркази вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.
Спикерлар қаторида Ўзбекистон маданий марказлари Ассоциацияси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Ўзбекистонга келиши, ўзбек халқининг бошқа миллат вакилларини қандай кутиб олгани ҳақида сўзлаб берди:
Ҳар бир инсонда ватан битта бўлади. Корейслар ўзбекистонга XVIII асрда келган. Лекин асосан 1937 йилда 70 минг аҳоли Ўзбекистонга олиб келинган. Улар қаторида менинг бобом ва отам ҳам шу диёрга келган. Ҳеч қачон унутма, поездда юрганимизда, қаерга кетяпмиз, тилини билмаймиз, оддий халқ бизни бағрикенглик билан кутиб олган. У пайтлар ўзбек халқи жуда бой яшамаган. Пахса деворли уйни ўртадан пардада тўсиб, бир томонда корейс, бир томонда ўзбек халқи яшаганмиз. Бир бутун нонни баробар бўлиб еган. Ўзбекистондаги корейслар учун Ўзбекистон уларнинг ватани. Мен кўп четга чиқаман, денгиз таомлари ёқмайди. Ўзбекистонга келганимда тайёрлайдиган бир коса ош менга ҳамма таомдан тотлироқ туйилади. Бу ватанда яшаш мен учун катта бахт.
Туғилганимда ота-онам ажрашиб кетган ва мен бувамнинг қўлларида қолиб кетдим. У замонда ҳозиргидай қўшимча болалар озуқаси йўқ эди. Фақат мол сути бўларди. Қарасам мазам бўлмаяпти, қарасалар ўлиб кетяпман. Қўшним Тўхтахон опа мендан бир ҳафта катта ўғли билан бирга мени ҳам 7 ой кўкрак сути билан боқиб катта қилган.
Ўзбек халқининг бошқа миллат вакиллари қанчалик бағрикенглик билан муносабатда бўлганига мана мен гувоҳман. Баъзан ўйлаб қоламан, балки менинг ҳам қонимда ўзбек қони оқаётгандир, деб. Ўзимизнинг оиламизда иккита ўғил, иккита келин, бешта невара бор – ҳаммамиз бир ҳовлида аҳил бўлиб яшаймиз, – дейди Виктор Пак.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ