«Эзгу мақсад» фондининг номи Мираброр Усмонов номидаги хайрия жамоат фонди деб ўзгартирилди

Сақлаш
19:29 / 27.03.2023 958 0

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондининг номи Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди деб ўзгартирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Фонд ўз фаолиятини 2017 йил 14 июлдаги Президент қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб давом эттиради. Яъни аҳолининг ижтимоий, молиявий кўмакка муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2005–2010 йилларда Сенат аъзоси, 2006–2017 йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти бўлган. 2013 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда у Миллий олимпия қўмитасини бошқарган. 2015 йилдан 2018 йилга қадар Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритган. Мираброр Усмонов 2019 йил март ойида, 72 ёшида вафот этган.

 

Ватан олдидаги хизматлари учун Мираброр Усмонов «Меҳнат шуҳрати» (1995), «Фидокорона хизматлари учун» (2007), «Эл-юрт ҳурмати» (2011) ва «Дўстлик» (2017) орденларининг соҳиби бўлган. Бундан ташқари, у Осиё Олимпия Кенгаши томонидан «Олтин орден» ва ФИФАнинг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//