ЖССТнинг саҳарлик бўйича тавсиялари эълон қилинди

Сақлаш
16:24 / 27.03.2023 837 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича тавсияларидан саҳарлик дастурхони учун таомнома тузишга доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган.

 

Қайд этилишича, «оғизни ёпиш»дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш керак. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим ҳисобланади.

 

Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ва/ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

 

Секинроқ ва майда чайнаб овқатланган маъқул. Кўп миқдордаги тановул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлади.

 

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:

 

икки бурда нон;

сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;

тўғралган сабзавотлар;

пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;

чой.

 

Шунингдек, етарли миқдорда сув ичишни унутмаслик эслатиб ўтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//