Спорт
Ҳиндистонда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
-66 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳамидова чорак финалда жазоирлик Имане Ҳелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчининг генетик текширув натижасида эркак эканлиги аниқланган ва дисквалификация қилинган. Шу тариқа унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.
Таъкидланишича, Ҳелиф ўтган йилги ЖЧда ҳам кумуш медалини қўлга киритган. Ҳатто Олимпия ўйинларида ҳам қатнашган.
Қайд этиш керак, Ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда улар 2 та бронза медалига сазовор бўлишганди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ