Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

Сақлаш
17:56 / 25.03.2023 1299 0

Ўзбекистонда февраль ойида умумий ҳисобда 22 719 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

 

Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, февраль ойида мамлакатда энг кўп Cobalt ишлаб чиқарилган — 7 673 дона. Ўтган ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида Damas иккинчи ўринда қайд этилган — 6 149 дона.

 

Учинчи ўринни эса 5 174 дона ишлаб чиқарилган Lacetti-Gentra эгаллаган.

 

2023 йилнинг февраль ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

Cobalt — 7 673 дона;

Damas — 6 149 дона;

Lacetti-Gentra — 5 174 дона;

Tracker — 1 087 дона;

Nexia T-250 — 467 дона;

Onix — 112 дона;

Махсус енгил автомобиллар — 2 057 дона.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//