Жамият
Андижон шаҳрида талаба қизнинг шахсий суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларидан бирида 1-курсда ўқийдиган 20 ёшли талаба қиз ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида “Панда” номли профил фойдаланувчиси билан танишганини билдирган. Қиз ушбу фойдаланувчи билан яқин муносабатда гаплашган, сўнг у қизга тегишли, сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини қўлга киритиб, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш ва яқинларига юбориш билан қўрқитган. Мазкур профил фойдаланувчиси бундай қилмаслик эвазига 1 миллион 150 минг сўм пул талаб қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “Панда” профили фойдаланувчиси Андижон шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.А., экани аниқланиб, у П.М.ни қўрқитиб, ундан кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, М.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ