Жамият
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида 25 март куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ахборот хизматининг ёзишича, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 даҳаси, Авайхон кўчасидаги ўрнатилган СТГ русумли 3 дона газ ҳисоблагичларини ҳаракатдаги юқори босимли газ қувурига улаш ишлари ҳамда Юнусободдаги «Ҳамкоробод» МФЙ Холис ва Ҳасанбой кўчаси ҳудудидаги ер усти ўрта босимли Д-108 миллиметрли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 25 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
Мирзо Улуғбек тумани аҳоли истеъмолчилари:
Қорасув-6 даҳасида жойлашган 17 та кўп қаватли уйлардаги 1 484 та аҳоли хонадонларда;
Улгуржи истеъмолчилар — 16 та.
Юнусобод тумани аҳоли истеъмолчилари:
«Ҳамкаробод» МФЙ Холис кўчаси, Ҳамкаробод, Ҳамкаробод тор кўчаси, Ҳамкаробод 1-7 тор кўчаларидаги 400 та ерли хонадонлар;
Улгуржи истеъмолчилар — 12 та.
«Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ