Жамият
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво маркази милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
Бу йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди.
Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 35,7 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган киши жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Шунингдек, фитр садақаси миқдори
– буғдойдан 2 кг — 12 000 (ўн икки минг) сўм;
– арпадан 4 кг — 20 000 (йигирма минг) сўм;
– майиздан 2 кг — 100 000 (юз минг) сўм;
– хурмодан 4 кг — 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса кифоя қилади.
Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ