Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи тушишни бошлади

Сақлаш
14:16 / 18.11.2021 966 0

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва қатор тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган бир қанча чоралардан сўнг бензин нархининг пастлашига эришилди, деб хабар бермоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати.

Олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашган.

 

Шунингдек, биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 баробарга (32 тадан 112 тага) ошгани кузатилган.

 

Хабарда таъкидланишича, чора-тадбирлар бироз вақт талаб қилгани учун, тегишли даврда автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари томонидан илгари сотиб олинган қиммат нархдаги бензин захиралари ҳисобига юқори чакана нархлар сақланиб қолиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//