Иқтисод
Ўзбекистон ялпи халқаро олтин-валюта захираси ўсди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 миллион АҚШ долларига ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда, олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 АҚШ доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 ноябрь ҳолатига кўра, 35 миллиард 211,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. 1 октябрда бу кўрсаткич 34 миллиард 414,3 миллион долларга тенг эди.
Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 669 миллион 9 минг долларга етган. Бу кўрсаткич октябрь ойи бошида 21 миллиард 344 миллион 7 минг доллар бўлган. Эътиборли жиҳати, октябрь ойида олтин захираси ҳажми 12,3 миллион трой унцияни ташкил этган бўлса, ноябрь ойига келиб 12,1 миллион трой унциягача камайган.
Шунингдек, нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори 12 миллиард 417,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Бундан ташқари, хорижий валютадаги бошқа активлар ҳажмида кескин ўсиш кузатилган. Октябрь ойида бу активлар ҳажми 23,8 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ноябрь ойида ушбу кўрсаткич 99,2 миллион долларгача кўтарилган. Йил бошида эса бу турдаги активлар 110,7 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ