Иқтисод
Президент «Германия тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Германия тараққиёт банки (КfW)дан 29,8 млн евро жалб этилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 29,8 млн евро бўлиб, шундан:
26,8 млн евро KfWнинг кредитини;
3,0 млн евро Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ консультация хизматлари учун KfW грантини ташкил этади.
Лойиҳа 2021-2024 йилларда Республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро етувчи орган этиб белгиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ