Туркий давлатлар ташкилоти йирик лойиҳаларни амалга оширади

Сақлаш
14:55 / 17.11.2021 821 0

Аввал хабар берганимиздек, 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида бир қатор муҳим масалалар, хусусан, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Бу борада Ўзбекистоннинг кенгашдаги ҳаракатлари, таклиф ва ташаббуслари ташкилот аъзолари томонидан эътироф этилди.

— Аввало жаноб Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг яқинда бўлиб ўткан Президент сайловидаги ғалабаси билан қардош ўзбек халқини қутлайман. Бу ғалаба турк дунёси учун ҳам хайрли бўлсин дейман. Ўзбекистон туркий кенгашга аъзо бўлгач жуда фаоллик билан таклифларни билдира бошлади. Сўнгги икки йил ичида нафақат маданий, балки иқтисодий жиҳатдан муҳим ташаббуслар айнан Ўзбекистон томонидан илгари сурилмоқда. Олий даражадаги анжуманда “Туркий дунё нигоҳи-2040” стратегик ҳужжати имзоланди. Туркий давлатлар ташкилоти “Улуғ тарих, кучли келажак” шиори билан кўплаб йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг транзит салоҳияти Ўзбекистонга Европа бозорларига чиқиш имконини беради, — дейди Гизмет Гозалов, Туркий давлатлар бош котиби ўринбосари.

— Бугунги кунда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликда Боку-Тибилисси-Қарс темир йўли билан боғлиқ транспорт йўлагини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. “Туркий дунё нигоҳи-2040” ҳужжатининг асосини сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодиёт, халқ дипломатияси, ташқи шериклик бўйича ҳамкорлик каби тўрт йўналиш ташкил қилади. Унга кўра, қўшимча қийматга эга махсулотларни ишлаб чиқариш, ўзаро савдони эркинлаштириш, саноат кооперациясини кучайтириш, ягона сармоявий маконни яратиш, молиявий фондларни тузиш кўзда тутилган. Яшил ва рақамли иқтисодиётга ўтиш, энергетика бозорини яратиш, визасиз эркин ҳаракатланиш каби жиҳатлар ҳам фаолиятимизда эътибор қаратиладиган асосий йўналишлардан бири ҳисобланади, — дея қўшимча қилди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//