Иқтисод
2022 йил 12 декабрдаги ПҚ-440-сонли қарор билан импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензинга қўлланиб келинган «ноль» ставкадаги акциз солиғи имтиёзи қўлланиши муддати 2023 йил 1 мартда тугайди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга кўра, 2023 йил 1 мартда юқоридаги тартибларнинг амал қилиш муддати (имтиёзли давр) якунлангандан кейин акциз солиғи ҳисобланиши ва биржада нархларнинг эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шаклланиши ҳисобига АИ-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.
Бунда, 1 мартдан бошлаб биржа савдоларига жойлаштириладиган 1 тонна маҳаллий АИ-80 русумли автобензин бошланғич нархи 6 863 000 сўмдан, импорт автобензини нархи 8 036 000 сўмдан шаклланиб, биржа савдолари якуни билан нархлар ўртача 8 150 000 сўмни (1 литр учун 6 100 сўм) ташкил этиши кутиляпти.
Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.
Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2022 йил 15 декабрда тасдиқланган «Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни АИ-80 русумли автобензин билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш» чора-тадбирларида 2022 йил 9 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг алоҳида биржа секцияси орқали АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини сотиш нархининг ўсиши биржа савдосига чиқариш нархига нисбатан кўпи билан 5 фоизгача миқдорда белгиланган эди.
1 мартдан эса биржада АИ-80 бензинининг нархлари эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шакллантирилади ва бу шу маркали бензиннинг нархи ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77362
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ