Иқтисод
Жорий йил январь-октябрь ойларида онлайн-аукционлар орқали 247,2 млрд сўмлик 117,5 мингдан зиёд авторақамлар сотилган. Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йил 10 ойлик якунларига кўра, республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 61,5% га ўсиб, қарийб 70,0 трлн сўмни ташкил этган.
Шунингдек, январь-октябрь ойларида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,5 баробарга ошиб, қарийб 8,0 трлн сўмга етган. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши икки маротабага ўсиб, 1,3 трлн сўмни ташкил қилган.
Шу билан бирга, ушбу даврда avtoraqam.uzex.uz орқали онлайн-аукционларда 247,2 млрд сўмлик 117,5 мингдан зиёд авторақамлар сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 1,6 баробарга, ҳажми эса 24% га ўсган. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ