Жамият
«Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йилда:
муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.
2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.
2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:
боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.
Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногиронлиги бўлган шахс деб топганда уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.
«Юридик ёрдам» ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам бериш учун алоҳида мурожаат бўлими яратилади.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77541
Жамият
56611
Жамият
55809
Жамият
50880
Жамият
//
Изоҳ йўқ