Иқтисод
23 февраль куни президентнинг «Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Қарорга кўра, 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Бунинг учун улар қуйидаги шартларга риоя этишлари керак:
Шунингдек, 1 апрелдан тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан уларнинг мол-мулкига ҳисобланган суммани бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди. Бунинг учун улар қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллашлари лозим бўлади:
Хусусан, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса жорий этилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ