Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди

Сақлаш
20:57 / 09.02.2023 1094 0

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 

Маънавий-маърифий тадбирда иштирокчилар томонидан Навоий ижоди, унинг қолдирган бой маънавий мероси, ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилиб, шоир асарларининг дунё адабиёти ривожида тутган ўрни, аҳамиятига эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон давлат драма театри ҳамкорлигида «Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина» мавзусида маънавий-маърифий тадбири ҳам ташкил этилди.

 

 

Унда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, олим ва шоирлар, юртимиз театр саҳналарида буюк аждодларимиз сиймосини яратган актёрлар, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ҳамда Миллий гвардия Тошкент «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари иштирок этди.

 

 

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган мазкур тадбирда маърузачилар улуғ алломаларимиз қолдирган бой меросни, улуғвор ғояларни ўрганиш баробарида уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳаётимизнинг асосий аъмолига айлангани, асарларида юрт ободлиги, фаровонлиги, инсон ҳуқуқлари, эрки, озодлиги, яхши яшаши улуғлангани, юртимизда буюк шоирларнинг номини, бой меросини улуғлайдиган, хотирасини абадийлаштиришга хизмат қиладиган улуғ ишлар амалга оширилгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.

 

 

 

Тадбир давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ходимлар, курсантлар ва ўқувчилар ўртасида ўтказилган ижодий ишлар танлови ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди. Ўзбекистон давлат драма театри томонидан Алишер Навоийнинг «Саббаи сайёр» асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди. Шунингдек, ижодий ишлар кўргазмаси, курсант ва ўқувчиларнинг саҳна кўринишлари, хонандалар томонидан ижро этилган мумтоз қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//