Ўзбекистонда бензин нархи бир йил ичида қарийб 64 фоизга ўсган

Сақлаш
16:55 / 12.11.2021 930 0

Йил бошидан буён Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензинининг ҳар бир тоннаси учун 5 700,2 минг сўмдан 9 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2% га ўсган, дея хабар бермоқда «ЎзРТХБ» АЖ ахборот хизмати.

Биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми, яъни 84% Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

 

Кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 005,0 минг сўмни ташкил қилмоқда.

 

Шу билан бирга, нархларнинг кўтарилиши жаҳон биржаларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Brent маркали нефтнинг жаҳон бозорлардаги нархи жорий йилнинг бошига нисбатан ўртача 60-70 фоизга ўсган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//