Жамият
Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати +16 даражадан паст бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат +18 – 21 даража, ҳавонинг намлиги 40−60 фоиз бўлиши керак.
Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим. Муассасада канализация тизими йўқ бўлганда, давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ҳудудда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
Информатика ўқув хонасини ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади. Ўқув устахоналаридаги иш ўрни ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга қаратилган ҳолда ташкил қилинган бўлиши керак.
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ