Жамият
Ўзбекистонда Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл қуриш лойиҳаси илгари сурилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида қайд этди.
Таъкидланишича, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл «Шимол-Жануб» халқаро йўлаги доирасида амалга оширилиб, Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилади.
Ўзбекистон етакчиси ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳада иштирок этишга чақирди.
Шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Мирзиёев Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга ҳам чорлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги транспорт йўлаги: Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар бўйича «йўл харитаси»ни имзолаган эди.
У Европа Иттифоқини, Россияни Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.
Lotin - Кирил, [12.01.2023 17:00]
Қарши шаҳрида қозонхона портлади
Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмаси портлаган.
ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 11 январь куни соат 21:25 ларда содир бўлган.
Портлаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВБ бошлиғи ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Қайд этилишича, ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ