Ўзбекистонда Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл қурилади

Сақлаш
22:00 / 12.01.2023 3225 0

Ўзбекистонда Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл қуриш лойиҳаси илгари сурилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида қайд этди.

 

Таъкидланишича, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл «Шимол-Жануб» халқаро йўлаги доирасида амалга оширилиб, Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилади.

 

Ўзбекистон етакчиси ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳада иштирок этишга чақирди.

 

Шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Мирзиёев Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга ҳам чорлади. 

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги транспорт йўлаги: Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар бўйича «йўл харитаси»ни имзолаган эди.

 

У Европа Иттифоқини, Россияни Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//