Жамият
Энергетика вазирлиги республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётгани сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилаётганини маълум қилди.
Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёнилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан, захиралар ҳисобидан.
Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда, уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз, — дейилади хабарда.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77606
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ