Боғчаларнинг барча ходимлари таътил кунлари ҳам ишда бўлиши керак — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Сақлаш
21:07 / 11.01.2023 1623 0

Қўшимча таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият юритишига рухсат бериш ҳудудий ҳокимлар зиммасига юклатилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати ҳокимлик рухсат бермаган боғчаларда ҳам барча ходимлар иш фаолиятини доимгидек давом эттириши кераклигини маълум қилди.

 

Таъкидланишича, берилган қўшимча таътил даврида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўз ўрнида бўлади. Шунингдек, бошқа ходимлар ҳам ўз иш ўринларида бўлиши керак (ошпазлар бундан мустасно).

 

«Ташкилотнинг педагог кадрлари, таътил кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, ўзининг йўналиши бўйича қўлланмалар, ўқитишнинг янги услублари, янги дидактик, ҳаракатли ўйинлар устида ишлаши лозим бўлади.️ Тизим бўйича эълон қилинган қўшимча таътил кунлари фақат тарбияланувчилар учундир», — дейилади хабарда.

 

Вазирлик ўша тизимда кузатиладиган камчиликларга ҳокимлик жавобгарлигини эслатиб, уларнинг назоратидан яхши ўтган боғчаларгина иш фаолиятини юритиши мумкинлигини қайд этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//