Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди

Сақлаш
16:35 / 11.01.2023 1795 0

Саудия Арабистони коронавирус пандемияси туфайли Ҳаж зиёратига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда қиролликнинг Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ Ал-Рабия маълум қилди.

 

Таъкидланишича, эндиликда зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади ва ёш чекловлари ҳам бекор қилинади.

 

«Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — дейди вазир.

 

Вазирнинг қўшимча қилишича, бутун дунёдан келган зиёратчилар яна Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш бўйича исталган ваколатли компания билан шартномалар тузиши мумкин. «Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда зиёратчиларнинг етиб келиш тартиб-таомилларини осонлаштириш учун NUSK платформасини ишга туширдик», — дея қўшимча қилди Ал-Рабия.

 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати сўнгги уч йилда коронавирус пандемияси туфайли Ҳаж зиёрати учун чекловлар қўйганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//