Жамият
Самарқанд вилоятидаги «Регистон» ансамблига 2022 йилда 1 027 951 нафар маҳаллий ва хорижий туристлар ташриф буюрган.
Жорий йилнинг 1–8 январь кунлари эса «Регистон»га жами 17 009 нафар турист келган. Шулардан 11 085 нафари маҳаллий (2 645 нафари болалар) ва 2 979 нафари хорижий (300 нафари болалар) туристлар ҳисобланади.
Қўшимча қилинишича, 2022 йилда «Регистон» ансамблини такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, йил давомида олиб борилган реставрация ва консервация ишларида топилган ноёб тарихий ашёлар «Тиллакори» мадрасасидаги «Самарқанд тарихий суратларда» номли экспозициядан ўрин олган.
Шунингдек, 2022 йил 27 август куни «Шердор» мадрасасидаги «Суратларда акс этган тарих» экспозициясидан ўрин олган «Мударрис ва талабалар» композициясидаги ҳайкаллар мумдан ясалган реалистик ҳайкаллар билан алмаштирилган.
«Улуғбек» мадрасаси шимолий кўча фасадларининг 75,0 метр квадрат қисми, «Шердор» мадрасаси жанубий кўча фасадларининг 60,0 метр квадрат қисми, «Шердор» мадрасасининг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва панноларнинг 60 метр квадрат қисми, «Тиллакори» мадрасасининг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва панноларнинг 25 метр квадрат қисми реставрация қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ