FIDE кучли шахматчилар рейтингини эълон қилди. Топ-100таликдан уч нафар ўзбекистонлик жой олди

Сақлаш
20:58 / 09.01.2023 1676 0

Халқаро шахмат федерацияси 2023 йилнинг илк ойида FIDEʼнинг 100 нафар энг кучли шахматчилари рўйхатини эълон қилди.

 

Рейтингдан Ўзбекистоннинг 3 нафар шахматчиси жой олди. Нодирбек Абдусатторов 2713 очко жамғарган ҳолда 30-қаторда қайд этилган бўлса, Рустам Қосимжонов 2678 очко билан 61-ўринда кўриниш берди. 2654 очкога эга бўлган Жавоҳир Синдоров эса рўйхатнинг 94-поғонасини банд этиб турибди.

 

Рейтингнинг энг юқори қисмида норвегиялик Магнус Карлсен (2859), хитойлик Лижен Дин (2811), россиялик Ян Непомняший (2793), Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алириза Фиружа (2785), АҚШ байроғи остида ўйнаётган Хикару Накамура (2768) каби шахматчилар бормоқда.

 

Шунингдек, FIDE эълон қилган дунёнинг энг кучли ёш шахматчилар рейтингида Нодирбек Абдусатторов 4-ўриндан, Жавоҳир Синдоров 9-ўриндан жой олган бўлса, ёш қизларнинг юзталик рўйхатида Умида Омонова (2155) 65-ўринда, Афрўза Ҳамдамова (2143) эса 72-қаторни эгаллади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//