Жамият
Энергетика вазирлиги матбуот штаби ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантирди.
Вазирлик фуқаролардан газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишни сўраган:
иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;
газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;
носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳозларини таъмирлашга йўл қўйманг;
газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;
мўри ва ҳаво алмашиш йўлларининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;
ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;
газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;
табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;
газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;
газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;
бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ