Жамият
Ижтимоий тармоқларда «ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб боряпти» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотларнинг ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
Таъкидланишича, болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган.
Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган. Агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилиши қайд этилган.
«Қишки иқлим шароитида фарзандларингизнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беринг. Бу хилдаги фейк хабарларга ишонманг», — дейилади ССВ хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ