ДХХ Навоийда қарийб 361 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди

Сақлаш
15:00 / 09.01.2023 1048 0

ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада автомашина юкхонасида 100 минг сўмлик банкнотлардан иборат 221 миллион 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди ҳамда улардан жами 139 миллион 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 миллион 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//