Жамият
Давлат статистика қўмитаси «Статистика» интеграллашган ахборот тизимини (СИАТ) яратиб, унинг негизида siat.stat.uz портални ишга туширди.
Қўмита хабарига кўра, тизим статистик манбаларни ягона маълумотлар омборига бирлаштириб, уларни жадвал, график, диаграмма ва картограммалар орқали визуал тарзда кўрсатиш имконини беради.
Портал расмий статистик маълумотларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва маълум давр учун уни олиш имконини беради.
«СИАТ — расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5−10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди. Ушбу тизим халқаро ташкилотлар, жумладан, Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди», дейилади хабарда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77756
Жамият
56727
Жамият
55949
Жамият
51014
Жамият
//
Изоҳ йўқ