Жамият
Фейсбук фойдаланувчиси Бахтиёр Султонов Тошкент шаҳридаги тамаддихона эгалари ободонлаштириш ходимларини меҳмон қилганига гувоҳ бўлгани ҳақида пост қолдирди. Ушбу хайрли ташаббусга нисбатан тармоқ фойдаланувчилари кўплаб ижобий изоҳлар қолдиришмоқда. Пост қуйидагича:
«Ҳозир бўлаётган воқеа.
Онамлар билан жиянларини кўргани меҳмонга кетаётгандик. Чилонзор даҳасининг 18-19 мавзелар чорраҳасида жойлашган «Миллий таомлар» ошхонасига норин олгани киргандик, одатда шу ердан оламиз, хам қулай, хам мазали таом тайёрлашади.
Иш юритувчи хўжайинлари ходимларни «Тез бўл, тез тайёрла», деб анча жой тайёрлатишаётган экан. Кимдир бирон йиғин тадбир қилаётгандирда деб аҳамият бермай буюртмам тайёр бўлишини кутиб турдим.
Бир маҳал эшик олдида анчагина кўча тозалаш ходимлари йиғилиб, ийманиб туришганди, ҳалиги хўжайин чиқиб «марҳамат қилинглар, келинглар» деб кутиб олдилар.
Меҳмонлар кириб жойларга жойлашишди. Хизматчилар хушмуомалалик билан хизмат қилишни бошлашди. Ўша ердаги бир ходимдан «икром қиляпсизларми» деб сўрадим, жавобидан бу ҳолат давомийлигини тушундим.
Баъзан бирон ошхонага киритишмаганини, ёки хизмат кўрсатишмаганини эшитиб қолардим. Бу ҳолатни кўриб роса қувондим. Барака топишсин.
Машинага ўтириб онамларга айтгандим, хурсанд бўлиб ҳақларига дуо қилдилар. Бундай ҳолатлар борлиги юртимизда яхшиликлар тўхтамаслигини ишорасидир. Шунақа инсонлар кўпаяверсин!Хурсанд бўлдим», дея пост қолдирган Бахтиёр Султонов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ