Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

Сақлаш
17:55 / 07.01.2023 1904 0

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди.

 

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди. Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди.

 

2022 йил 5 январь ҳолатига

 

суякли мол гўшти (1 кг) — 49 500 – 80 000 сўм;

қўй гўшти (1 кг) — 54 000 – 91 000 сўм;

картошка (1 кг) — 3 300 – 6000 сўм;

пиёз (1 кг) — 3 000 – 6 000 сўм;

сабзи (1 кг) — 2 000 – 5 000 сўм;

тухум (10 дона) — 11 000 – 18 000 сўм;

гуруч (1 кг) — 6 000 – 27 000 сўм;

ўсимлик ёғи (1 л) — 16 000 – 30 000 сўм;

шакар (1 кг) — 11 000 – 14 000 сўм.

 

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//