Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди

Сақлаш
16:53 / 07.01.2023 1534 0

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган. Бу ҳақда ЎзА Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Бахтияр Торебековга таяниб хабар бермоқда.

 

Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилган.

 

Бундан ташқари, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.

 

Ўз навбатида, 57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//