Ноқулай об-ҳаво сабабли 4 та аэропорт вақтинча ёпилди

Сақлаш
15:37 / 07.01.2023 1711 0

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 7 январь куни Ўзбекистондаги 4 та аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports.

 

Таъкидланишича, соат 10:00 дан бошлаб тўртта аэропортда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолётларни қабул қилиш/жўнатиш бўйича чекловлар жорий қилинди:

 

«Андижон» аэропорти — туман, кўриш масофаси 50 м;

«Наманган» аэропорти — туман, кўриш масофаси 50 м;

«Фарғона» аэропорти — туман, кўриш масофаси 400 м;

«Урганч» аэропорти — туман, кўриш масофаси 600 м.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:26 / 30.04.2026 0 13
Қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ?

//