Жамият
Global Firepowerʼнинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибидаги самолётларнинг умумий сони 197 та: 58 та қирувчи самолёт, 20 та ҳужумчи самолёт, 13 та ҳарбий транспорт самолёти, 7 та ўқув самолёти, 99 та вертолёт ва 33 та ҳарбий вертолёт. Шунингдек, армияда 420 та танк, 197 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 143 та ёппасига ўқ узиш тизимлари мавжуд.
Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда.
Рейтингда кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади.
Қўшни мамлакатлар Қозоғистон 63, Туркманистон 82, Қирғизистон 107, Афғонистон 114, Тожикистон 120-ўриндан жой олди.
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ