Ўзбекистонда тиббиётни рақамлаштиришга Туркия мутахассислари жалб қилинади

Сақлаш
22:35 / 06.01.2023 1911 0

2023 йилдан давлат тиббий суғуртаси тизими Тошкентда йўлга қўйилади.


Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шуайиб Биринджи билан видеомулоқот ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Унда тиббиёт соҳаси бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, хусусан, тиббиётни рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш кўзланган.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич жорий этишга киришилган. Биринчи босқич синов тариқасида Сирдарёда амалга оширилмоқда.

 

2023 йилдан эса, мазкур механизм Тошкентда ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, янги тизим Навоийда татбиқ этилиши режалаштирилган.

 

Томонлар келишувига мувофиқ, яқин кунларда туркиялик етакчи мутахассислар мамлакатга ташриф буюради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//