Аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

Сақлаш
17:58 / 06.01.2023 982 0

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаш ва бир соат эрта тугатиш таклифини билдирди.

 

“Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак.

 

Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.

 

Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади”, – дейди депутат.

 

Қайд этиш мумкин, Миллий тикланиш партияси раиси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фарзанди Мактабгача таълим ташкилотида таҳсил олувчи аёлларнинг иш вақти маошлари камайтирилмаган ҳолда қисқартирилиши ҳақидаги хабарга жавобан ушбу таклифни билдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//