Жамият
Сирдарё вилоятида газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу жараён давомида, “Сирдарётумангаз” газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи М.К. фуқаро М.Р.нинг ижарада яшаётган хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 6,3 млн сўм зарар аниқланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ