Жамият
Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси бош шифокори Маматқул Азизов «Док-1 Макс» препаратининг оғир асоратлари ва 15 нафар боланинг ўлими ҳақида расмий хабар бериб диққат марказига тушганди. Кейинчалик унинг ўзи кеч хат чиқарганлик айблови билан ишдан бўшатилди.
Аввалига 15 нафар, кейинчалик яна 4 нафар болаларнинг ўлими Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзусига айланди. Жамоатчилик бу мавзуни кўтарган мутахассиснинг ўзи айбдор сифатида жазоланганини қаттиқ қоралади.
2022 йилнинг сўнгги кунларида ҳукумат таркибида катта ўзгаришлар бўлди, хусусан Соғлиқни сақлаш вазири алмашди.
Сўнгги маълумотларга қараганда бош шифокорни ўз ишига тиклаш бўйича ҳаракат бошланган. Айни пайтда зарур ҳужжатлар тайёрланяпти ва тез орада профессор Маматқул Азизов олдинги лавозимида ишини давом эттириши мумкин.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ