Жамият
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) «Док-1 Макс» дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига «Док-1 макс» сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган. Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
«Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача „Док-1 Макс“ препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган», – дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилиб, Quramax компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган.
«Аҳоли орасида дори-дармонларни шифокор кўрсатмасисиз, палапартиш истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари бўйича шифокор ва патронаж ҳамширалари томонидан уйма-уй юриб, тушунтириш олиб борилмоқда. Бу жараёнда хонадонлардаги шахсий дори қутилари ҳам кўздан кечирилмоқда», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ