Гулистон ва Ширин шаҳарларида Маънавият ва маърифат маскани очилди

Сақлаш
16:11 / 05.01.2023 1417 0

2022 йилнинг 29 декабрь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими ўтказилди.

 

Маросимда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони соҳиби Ҳаётхон Ортиқбоева, Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султоновлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди.

 

 

 

Очилиш маросимида шаҳар сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, турли соҳа раҳбарларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

 

Маскан ҳовлисида Алишер Навоийнинг муҳташам ҳайкали бунёд этилганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бино замонавий кутубхоналар, ишхона жиҳозлари, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналар ҳамда фаолият олиб бориш учун махсус хоналардан иборат.

 

31 декабрь куни Гулистон шаҳрида ҳам худди шундай масканнинг очилиш маросими ўтказилди.

 

 

Маросимда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, Гулистон давлат университети профессори, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони соҳиби Равшанбек Маҳмудовлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

 

 

Маскан биноси замонавий кутубхона, ишхона жиҳозлари, мажлислар зали, семинар-тренинглар ўтказишга мўлжалланган хоналар ҳамда фаолият олиб бориш учун махсус хоналардан иборат. Биринчи ва иккинчи ренессанс асосчилари, жадидчилик ҳаракати аъзолари бўлган аллома ва маърифатпарварларимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти шулар жумласидан.

 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоятда шу кунга қадар Мирзаобод, Ховос туманларида ҳам масканлар фойдаланишга топширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//