Жамият
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов жорий йилдан Ўзбекистоннинг икки ҳудудида тиббий суғурта жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йилдан бошлаб Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шунингдек, Навоий вилоятида ҳам тиббий суғурта йўлга қўйилади.
Бунинг учун:
бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;
Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 миллиард сўм йўналтирилади;
Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.
Бунда тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади, ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ