Жамият
2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг «avtoraqam.uzex.uz» электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сотилган авторақамларнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Уларнинг 91 фоизини жисмоний шахслар, 9 фоизини юридик шахслар харид қилган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг юқори баҳоси эса 348 млн сўмни ташкил қилган. Бу қандай рақам экани ҳақида хабарда келтирилмаган.
Битимларнинг 5 фоизи биринчи тоифадаги, 8 фоизи иккинчи ва учинчи, 11 фоизи тўртинчи, 22 фоизи бешинчи ва 46 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиз), Наманган, Андижон ва Сурхондарё (7 фоиз), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятида харид қилинган.
Биржа хабарида айтилишича, авторақамни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ