Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Сақлаш
14:42 / 05.01.2023 1028 0

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 9 та ҳудуди вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар тарқатди.

 

Таъкидланишича, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг қуйидаги маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади:

 

Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;

Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;

Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;

Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;

«Янги Жарариқ» маҳалласидаги 900 та хонадон;

Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;

Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;

«Ипакчилик» маҳалласидаги 140 та хонадон.

 

Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТда ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 3-Иссиқлик марказида ҳам газ босими меъёридан паст бўлиши қўшимча қилинган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//